Солиқ юки камайтирилса ҳам бюджетга тушумлар 1,5 баравар ошди

Солиқ юки камайтирилиши натижасида - бюджет тушумлари ва янги иш ўринлари сони кескин ошмоқда - ДСҚ раиси.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Ўзбекистонда ўтган ярим йил давомида солиқ юки камайтирилган бўлишига қармасдан, бюджетга тушумлар миқдори 162 %га ошди, деди Давлат Солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Мусаев айтишига қараганда, 2019 йил бошидан буён ҳам тадбиркорларга нисбатан ҳам жисмоний шахсларга нисбатан солиқ босими камайтирилган. Хусусан - 3.2 % ижтимоий тўловлар йўқ қилинган, маошлардан олинадиган даромад солиғи 22 % дан 12 % га туширилган, 8 % суғурта бадали йўқ қилинган, мол-мулк солиғи 5 %дан 2% га туширилган, тадбиркорлардан олинадиган ягона ижимоий соллиқ 22 %дан 12 % га туширилган.  

Қўшимча даромад ва иш ўринлари

Бунинг натижасида 500 триллион сўм маблағ хўжалик субъектлари ихтиёрида қолди. Бу Ўзбекистон ЯИМнинг 2% и дегани.  

Шунингдек жисмой шахслар қўлида 1,4 триллион сўм қолди. Ойлик ошмади, бошқа даромадлар қўйилмади, фақат солиқ босимини камайтириш натижасида шунча қўшимча даромад олинди.

Тадбиркорлик субъектлари имконият очилганини ҳис қилди. Бу биринчи навбатда яратилаётган иш ўринлари сонидан кўриш мумкин.

2019 йилнинг биринчи ярмида 571 минг иш уринлари яратилди ёки легаллаштирилди, десак ҳам бўлади.  Ўзи йиллик режамиз 575 минг эди, ярим йил ичида у бажариб бўлинди.

Қўшилган қиймат солиғи

Йил бошида биз 35 минг тадбиркор қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтади деб режалаштирган эдик. Лекин ярим йилнинг ўзида ҚҚС тўловчилари сони 48 минг кишини ташкил қилди. Йил охирига қадар уларнинг сони 75 мингга чиқиши кутилмоқда.

Солиқлар камайиши натижасида бюджет тушумлари бўйича қўрқувимиз бор эди. Лекин биринчи ярим йилликда 162 % ўсишга эришдик, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан. Демак қўйилган қадамлар тўғри экан.

Президент фармонининг асосий моҳияти – соғлом рақобат муҳитини яратиш. Ҳозирги кунда ҚҚС киритилиши билан айрим соҳаларда имтиёзлар сақланиб қолгани учун, рақобат муҳити бир хил бўлмасдан ҚҚС занжири узилиб қолаётган эди. ушбу занжирни яратиш учун ушбу фармон қабул қилинган.

Мисол. Ушбу фармон чиқанидан сўнг биринчи ярим йилликда бизга жуда кўп фермерлар мурожаат қилишди. Улар “Биз ҳам ҚҚС тўловчиси бўлайлик, чунки, маҳсулот ишлаб чиқаришда биз ҳам ўғит сотиб оламиз, ёнилғи-мойлар сотиб оламиз, газ сотиб оламиз – буларнинг барчаси ҚҚС тўланадига маҳсулотлар. Биз ҚҚСдан озод бўлсак, ушбу харажатлар тўлиқ маҳсулот таннархига қўшилади. Оқибатда харажатлар миқдори ошиб кетади.  

Жазо ўрнига ёрдам берилди

Ундан ташқари, президент солиқчиларга тадбиркорларга сиз деб мурожаат қиласизлар, текширмайсизлар деб айтганидан сўнг, йил бошидан буён бирорта ҳам тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилмади. Аксинча солиқчилар жойларда бўлиб камерал назорат ўтказди, аниқланган камчиликлар кўрсатилди. Тўғриланган камчиликлар умумий қиймати 14,3 триллион  сўмни ташкил қилди. Аввалари бундай хатолар учун улан жарима тўлаш керак бўларди.