Инвесторлар барча учун тенг шароит талаб қилмоқда – вазир  

Олдин инвесторлар биздан имтиёз сўраган бўлса, энди улар имтиёзларни бекор қилишни сўрамоқда - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири.
Sputnik

ТАШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Олдин инвесторлар биздан имтиёз сўраган бўлса, энди улар имтиёзларни бекор қилишни сўрамоқда, деди Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Sputnik мухбири хабарига асосан.  

Солиқ тизимини такомиллаштириш, солиқ босимини барча орасида тенг тақсимлаш хорижий инвесторлар келиши учун жуда муҳим, деди Умурзоқов.

“Олдин келаётган инвесторлар бизга қандай имтиёзлар берасизлар деб сўраган бўлса, хозир келаётганлари -  имтиёзларни қачон бекор қиласизлар. Бизга тенг шароит керак, деб мурожаат қилмоқда”, - деди вазир.

Ташқи савдо инвестициялар вазирининг сўзларига кўра, яқинда Ўзбекистонда инвестициялар ҳақида янги қонун чиқади. Ушбу соҳада олдин қабул қилинган барча қонуний актлар, қарорлар ва фармонлар инвентаризация қилиниб, янги қонунда ўз аксини топади. Шунда инвесторлар учун ҳам соҳа бошқарувчилари учун ҳам анча осон бўлади.