Екатеринбургда қирғиз диаспорасининг собиқ раҳбари отиб ўлдирилди

Икки номаълум шахс Каримовга ҳужум қилган. Муштлашувдан сўнг тадбиркорни отиб ташлашган ва ҳодиса жойидан қочиб кетишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 июл – Sputnik. Сешанба куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Свердлов вилояти “Қирғизистон-Урал” жамоат ташкилотининг собиқ раҳбари Қамчибек Каримов ўлдириб кетилди.

Москвада мигрантларни алдаб катта пул топаётган фирибгарлар қўлга олинди

Бу ҳақда РИА Новости “Дом народов Урала” миллий-маданий бирлашмалар ассоциацияси хабарига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, сешанба куни икки номаълум шахс Каримовга ҳужум қилган. Муштлашувдан сўнг тадбиркорни отиб ташлашган ва ҳодиса жойидан қочиб кетишган. Мазкур воқеа унинг уйи олдида содир бўлгани айтилмоқда.  

Свердлов вилояти ТҚ ва вилоят ИИВ матбуот хизмати РИА Новостига ушбу қотиллик ҳақидаги хабарларга изоҳ беришмаган.