Шаҳрисабз, Самарқанд ва Бухоро маданий меросини сақлаш масаласи ЮНЕСКО сессиясида кўрилади

Муҳокамалар якунига кўра, кўрсатиб ўтилган бутунжаҳон маданий мерос объектларини сақлаш масалалари борасида тавсияларни ўз ичига олган Қўмита қарори қабул қилинади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. 30 июнь куни Бакуда ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 43-сессияси старт олди. Сессия ишида Бош вазир ўринбосари, ЮНЕСКО масалалари бўйича миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда, деб хабар қилди GTN портали.

Самарқандда тартибсиз қурилиш ЮНЕСКО эътирозига сабаб бўлди

Таъкидланишича, Бутунжаҳон мероси қўмитаси сессияси вақтида Ўзбекистон томонидан тақдим этилган Шаҳрисабз, Самарқанд ва Бухорода маданий меросни сақлаб қолишга қаратилган ҳисоботлар кўриб чиқилади.

Муҳокамалар якунига кўра, кўрсатиб ўтилган бутунжаҳон маданий мерос объектларини сақлаш масалалари борасида тавсияларни ўз ичига олган Қўмита қарори қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил август ойида Самарқандда ЮНЕСКО шафелигида моддий ва номоддий меросни сақлаш бўйича Халқаро анжуман ўтказилиши режалаштирилган, анжуман ишида ЮНЕСКО Бош директори Одри Азул ва ушбу соҳанинг 200га яқин етакчи олимлари, экспертлари ва мутахассислари иштироки кутилмоқда.