Россия ҳарбийлари Қозоғистонда янги ракетани синовдан ўтказди - видео

Россия Мудофаа вазирлиги Қозоғистон полигонида янги ракетани синовдан ўтказди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Россия ҳаво-фазо кучлари  Қозоғистондаги Сари-Шаган полигонида янги ракетани мувафаққиятли синовдан ўтказди.

Янги ракетага қарши тизим ўзининг хусусиятларини тасдиқлади.  

Ракета белгиланган нишонга тегди.

Ракетага қарши тизим ҳаво-фазо ҳужумдан ҳимоя қилиш мақсадида яратилган.

Эслатиб ўтамиз, шу ёз мавсумида Сари-Шаган полигонида иккинчи марта синов ўтказилди.