Россия чуқур сувости аппаратидаги ёнғин оқибатида 14 нафар денгизчи ҳалок бўлди

Ҳодиса Россия ҳудудий сувларида содир бўлган. Аппарат мамлакат ҳарбий-денгиз флоти манфаатлари йўлида Тинч океанининг пастки қатлами ва қаърини ўрганиш билан шуғулланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Биринчи июль куни Россия илмий-тадқиқот чуқур сувости аппаратида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида 14 нафар сувости денгизчилари ҳалок бўлган.

Ҳодиса  Россия ҳудудий сувларда содир бўлган. Аппарат мамлакат ҳарбий-денгиз флоти манфаатлари йўлида Тинч океанининг пастки қатлами ва қаърини ўрганиш билан шуғулланган. Фавқулодда ҳолат батиметрик ўлчовларни ўтказиш чоғида рўй берган.

Денгизчилар тутундан заҳарланиб, ҳалок бўлишган. Хабарда жамоанинг фидокорона ҳаракатлари туфайли ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлингани қўшимча қилинган.

Ҳозирда аппарат Североморск ҳарбий денгиз базаси қолмоқда. Фожиа тафсилотларини аниқлашни Россия денгиз кучлари бош қўмондони Николай Евменов ўз назоратига олган.