Қирғизистонлик модель илк бор халқаро гўзаллик танловида ғолиб бўлди - фото

Халқаро гўзаллик танлови Ливан пойтахти – Бейрутда ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Қирғизистонлик модель Сусанна Егорян Miss Asia World — 2019 танловда ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда модель Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Ҳозиргача ишонмаяпман. Қирғизистон илк бор халқаро гўзаллик танловда ғалаба қозонди. Қирғизистон Miss Asia World — 2019 асосий тожини олиб кетди. Ҳаммага раҳмат”,  - деб ёзди Егорян.

Гўзаллик танлови Ливан пойтахти – Бейрутда ўтказилди.  Унда 40 та давлатдан қизлар иштирок этди. Финал якшанба куни бўлиб ўтди.