ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида” қонун лойиҳаси тайёрланди.
Ўзбекистон президенти томонидан 2021 йил 1 январдан Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш вазифаси берилган.
Қонун лойиҳасига мажбурий тиббий суғуртанинг ҳуқуқий асослари, механизмлари ва татбиқ этиш босқичлари, мажбурий тиббий суғурталаш субъектлари, ушбу соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш бўйича ваколатли органлар, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, мажбурий суғурталаш дастурларини молиялаштириш учун маблағларни шакллаштириш масалалари инобатга олинган.
Қайд этилишича, қонун лойиҳасини тайёлаш жараёнида 14 та давлат (Сингапур, Корея, Япония, Франция, Германия, Норвегия, Эстония, Латвия, Исроил, Туркия, Қозоғистон, Россия, Озарбайжон, Қирғизистон) тажрибаси ўрганилди.
Ҳужжатни тайёрлашга маҳаллий ва хорижий, шу жумладан Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари жалб қилинди.