Ўзбекистонликлар нечта давлатга визасиз бориши мумкин

Henley & Partners дунё паспортлари янгиланган рейтингини тақдим этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Henley & Partners айрим ўзгаришларни киритиб, дунё паспортлари рейтингини тақдим этди.

Тошкент ИИББ 31 киши СССР паспорти билан яшаб юрганини аниқланди

Бу рейтинг фуқаролари виза ёки бошқа махсус ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ташриф буюриш мумкин бўлган давлатлар рўйхати асосида тузилади.

Биринчи поғонада Япония ва Сингапур. Бу давлат фуқаролари 189 та мамлакатга бемалол саёҳат қилиши мумкин. Иккинчи ўринда Германия, Финляндия ва Жанубий Корея – 187 та мамлакат, учинчи ўринда Дания, Италия ва Люксембург – 186 та давлат.

Шунингдек, Латвия 10 ўрин (179 давлат), Украина – 44 ўрин (126 давлат) ва Россия – 51 ўрин (116 давлат).

Марказий Осиёда вазият озгина бошқача. Ўзбекистон 88-чи ўринда, республика фуқаролари қўшимча ҳужжатларни расмийлаштирмасдан 56 та давлатга бориши мумкин. Тожикистон 87 ўринда (57 давлат), Қирғизистон 82-чи ўринда (82 давлат), Қозоғистон 69 та, республика фуқаролари учун 75 та давлат ўз эшикларини очади.