Бухорода ҳовузда чўкаётган болани ИИВ ходими қутқариб олди

“Баҳовуддин Нақшбанд” зиёратгоҳида, тасодифан ҳовузга тушиб кетиб чўкаётган болани Қўриқлаш бўлими ходими қутқариб қолди (видео).
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Бухорода ҳовузга тушиб кетиб чўкаётган болани ИИВ ходими қутқариб олди, деб хабар қилмоқда Дарё Бухоро вилоят ИИБ матбуот хизматига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, андижонлик болакай бир зум ота-онасининг назоратисиз қолиб, ҳовузга тушиб кетган.

“Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуасига зиёратга келиб, ота-онасининг қаровисиз қолиб, “Биби Орифа” масжиди ҳовлисидаги ҳовузга тушиб кетган, андижонлик 8 яшар боланинг ҳаёти қутқариб қолинди”, - дейилган хабарда.

Бола кутилмаган тасодифдан ўзини йўқотиб қўйган ва чўка бошлаган. Шу дам зиёратгоҳни видеокамералар ёрдамида кузатаётган миллий гвардия ходими дарҳол ёрдамга етиб келган. Қўриқлаш бошқармасининг 5 - алоҳида отряди шахсий таркиби 1-гуруҳ сафдор ходими Дадахон Хўжаев боланинг ҳаётини сақлаб қолган.