Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшлари мукофотланди

Ўзбекистон Молия вазирлиги “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофотини топширади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшлари “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланади.

Тошкентда "Ёшлар куни"ни кенг нишонланади

Қарор мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонлар муносиб рағбатлантириш мақсадида қабул қилинган.

“Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганларга “Ёшлар куни” арафасида ўтказиладиган тантаналарда совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Молия вазирлиги “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминланади.

“Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.