ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Олмаотада 26 июндан 29 июнга қадар Мисс категорияси бўйича Fashion House International Kazakhstan 2019 халқаро гўзаллик, мода ва истеъдод форуми ўтказилди.
Танловда ўзбекистонлик Софья Усова гран-при ғолиби бўлди. Бу ҳақда Усанова Instagram саҳифасида маълум қилди.
Танловда Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан 50 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди.
Ўн етти ёшли Софья Москвада бўлиб ўтадиган гўзаллик танловида Ўзбекистон номидан иштирок этишда давом этади.
Халқаро гўзаллик, мода ва истеъдод форуми (FHI) Ўрта Осиё ҳудудида яшовчи халқлар миллат учун финал босқич бўлиб, World Beauty 2019 дунё бўйича финалнинг саралаш босқичи ҳисобланади.