ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Намангандаги "Афсона" маданият ва истироҳат боғида 30 июнь кунидан бошлаб мусиқали рангли фаввора ишга туширилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Фавворанинг тантанали очилиш маросими Ёшлар куни байрамига бағишланди.
Осиёда ягона бўлиши таъкидланаётган мусиқали фаввора объектида Хитой, Россия ва Ўзбекистон давлатларида ишлаб чиқарилган технологиялардан фойдаланилган, деди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати вакили.
Фаввора технологиялари тўлиқ қувватда ишласа 100 метр баландликка кўтарилади, барча рангларда турланади ҳамда Ўзбекистон давлат байроғи ва икки елканлик кема кўринишини акс эттиради.
Шунингдек монтаж ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳолатда ҳавода 40 тоннага яқин сув муаллақ туради. Ҳавони намлигини кучайтиради.