Билетлар арзон, йўловчилар сони кўп бўлади – Ўзбекистон ҳаво йўллари ўзгармоқда

Йўловчилар сонини кўпайтириш учун Ўзбекистон ҳаво йўллари гибрид авиакомпанияга айланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йуллари" 2019 йил охирига қадар гибрид авиакомпанияга айланади, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz миллий авиакомпания вакилига асосан.

Ўзбекистон Ҳаво йўллари россиялик туристларни Грузияга олиб боришга бел боғлади

Хабарда айтилишига кўра авиакомпания айрим йўналишларда ҳам бизнес ҳам эконом класс парвозларни йўлга қўяди. Бу билан авиакомпания имкон қадар кўпроқ йўловчиларни жалб қилишга муваффақбўлади.

Авиакомпания фикрига кўра, маҳаллий йўналишлардан кўп йўловчилар Россияга ишлаш учун йўл олади. Улар учун ҳар бир доллар муҳим, шунинг учун ушбу йўналишларда эконом класс парвозлар ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун авиакомпания фойдаланишда бўлган самолётлар ҳам сотиб олиши мумкин.

Авиакомпания вакилининг сўзларига кўра, улар ушбу ислоҳотларни Жаҳон банки маслаҳатига кўра амалга оширмоқда.

“Менимча биз йил охирига қадар гибрид авиапарвозларни йўлга қўямиз. Йўловчи учун авиакомпания қандай номланишининг фарқи йўқ – лоукостерми гибридми, унинг учун асосийси – билет нархи”, - деди авиакомпания вакили.  

“Биз ҳеч кимни бизнинг самолётлар билан учишни мажбур қилаётганимиз йўқ. Москва, Санкт-Петербург ва Россиянинг бошқа шаҳарларида бизнинг рақобатчиларимиз кўп. Агар бизнинг нарх 200 уларнинг нархи 100 доллар бўлса – бизга ҳеч ким келмайди. Олдинги замонлар ўтиб кетди, ҳозир бизда маъмурий куч йўқ”, - деди мутахассис.

Авиакомпания вакили айтишига қараганда, келажакла Ўзбекистон  ва Россия йўналишида жуда кучли рақобат бўлиши кутилмоқда. Ҳозир ана шундай рақобат Россия  - Қозоғистон йўналишларида кузатилмоқда.