АҚШ ва КХДР журналистлари ўртасида муштлашув юз берди

Трамп ва Ким Чен Ин учрашув вақтида АҚШ ва КХДР журналистлари муштлашув содир бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин учрашуви вақтида америкалик ва шимолий кореялик журналистлари ўртасида муштлашув юз берди. Бу ҳақда РИА Новости CNN мухбири Жим Аксотуга асосан хабар қилди.

Трамп ва Ким Чен Ин Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида учрашишди

Трамп ва Ким учрашувини ёритиш учун қулай жой эгаллашга ҳаракат қилган журналистлар ўртасида жанжал юз берди. Бу ҳодисада Оқ уй матбуот котиби зарар кўрди.

Куни кеча, 30 июн куни АҚШ ва КХДР етакчилари Трамп ва Ким Чен Ин Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида демилитаризация зонасида учрашишди.

Томонлар Пханммунджом пунктида музокара ўтказди. Трамп билан у ерга Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин ҳам келди.