Янги Тошкентда 2 миллион аҳоли яшайди

Майдони 18 минг гектарга тенг бўлган "Янги Тошкент" пойтахтни 60% га кенгайтиради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Тошкент шаҳар чегараси келажакда яна 18 минг гектар майдонга кенгайиши мумкин. Бу ҳақида Тошкент ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Даврон Ҳидоятов, Sputnik мухбирига хабар қилди.

Мирзиёев "Тошкент-Шарқий" аэропорти қурилиши қандай кечаётганини кузатди

Ҳидоятов айтишига қараганда, ҳозир Тошкент шаҳрининг умумий ҳудуди 33 минг гектарни ташкил қилади. Янги қўшиладиган майдон шаҳарни яна 60%га кенгайтиради.

Хабарда айтилишига кўра,  “Янги Тошкент” пойтахтнинг Шарқий томонидан, Чирчиқ дарёсининг чап қирғоғи бўйлаб жойлашади. Бироз олдин Британиянинг Benoy компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги шаҳар виртуал лойиҳаси намойиш этилган эди. Айни дамда хитойлик меъморлар таклифи ҳам ишлаб чиқилмоқда.

“Янги Тошкентда” маъмурий ҳудуд, марказий бизнес ҳудуди, савдо ҳудуди ва аэропорт зонаси бўлади. Янги шаҳарда умумий ҳисобда 2 миллионга яқин киши яшаши мумкин бўлади.