ТОШКЕНТ, 30 июн – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Жанубий ва Шимолий Корея раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилди РИА Новости.
Ушбу учрашувнинг ўзи ҳамда бир вақтлар душман бўлган давлатлар раҳбарларнинг бир-бирининг қўлини сиқиши - муносабатларда яхши томонга берилиш юз берганининг белгисидир, деди Ким Чен Ин журналистларга.
Ўз навбатида Дональд Трамп ким Чен Инни ҳозироқ АҚШга таклиф қилишга тайёр эканини маълум қилди.
Ушбу уч мамлакат раҳбарларининг тарихда илк маротаба ўтказилган уч томонлама учрашуви Шимолий ва Жанубий Корея орасидаги демилитаризация қилинган ҳудудда бўлиб ўтди. Учрашувдан сўнг Ким Чен Ин КХДР ҳудудига қайтди.