Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 19,5 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон Республикаси ташқи қарзининг умумий ҳажми 2019 йил бошидан 10,3%га ошди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. 2019 йилнинг биринчи чорагига кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи миқдори 19,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу рақамлар Марказий банк ҳисоботида келтириб ўтилган.

Умумий ташқи қарз резидентларнинг норезидентлар олдидаги асосий қарз  ва фоизларни тўлаш талаб қилинадиган мажбуриятларини акс эттиради. Умумий ташқи қарз давлат ва хусусий сектор қарзларини ўз ичига олади. Умумий ташқи қарз таҳлили шуни кўрсатдики, 2013-2016 йиллар давомида қарздорликнинг ўсиши ҳар иккала секторда кузатилган.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 19,5 млрд доллардан ошди

Бироқ, 2017-2018 йилларда хусусий сектор ташқи қарзининг камайиши кузатилди. 2019 йилнинг I чорагида хусусий сектор ташқи қарзи асосан тижорат банклари томонидан қарз олишнинг кўпайиши ҳисобига яна ўсишни бошлади.

Ўзбекистон ташқи қарзи мунтазам ўсиб бормоқда – бу яхшими ёки ёмон?

2019 йилнинг I чораги давомида давлат сектори ташқи қарзи 2018 йилда кузатилгани каби ўсиш суръатини сақлаб қолди ҳамда ушбу ўсиш суръатининг жорий тенденцияси йил охиригача сақланиб қолиши кутиляпти. Ушбу жараён ҳудудлар  ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарздорликларни жалб қилиниши билан изоҳланиши мумкин.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ташқи қарзи мунтазам ўсиб бормоқда. Бу яхшими ёки ёмон? Қуйидаги мақоладабу саволларга жавоб келтирилган.