ТОШКЕНТ, 28 июн - Sputnik. Жиззах шаҳридаги "Истиқлол" паркида ичида одамлари бўлган аттракцион ҳаракат вақтида ерга қулади.
Даҳшатли кадрларда аттракцион қай тарзда иккига бўлингани ва ерга қаттиқ қулагани акс этган.
Аттракцион айланишини телефонга суратга олиб турган гувоҳлардан бири кутилмаган даҳшатли ҳодисани кўриб, "вой, ўлмасам", дея бақиради ва шу заҳоти одамлар шовқин-сурон кўтариб ёрдамга шошилганликларини ҳам кўриш мумкин.