Туркманистонда юк автомобили ва поезд тўқнашиши оқибатида ўзбекистонлик жароҳатланди

Бахтсиз ҳодиса 25-июнь куни ҳимояланмаган темир йўл ўтиш жойида содир бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Туркманистонда юк автомобили ва поезд тўқнашиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди.

Самарадаги ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик жароҳат олди

Мамлакатнинг Туркманистондаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2019-йилнинг 25-июнь куни ҳимояланмаган темир йўл ўтиш жойида юк автомобили поезд билан тўқнашиб кетиши оқибатида ҳайдовчи, Ўзбекистон фуқароси Р.А. жароҳатланган.

“У Аҳал вилояти Бозмейин шифохонасига жойлаштирилган. Унинг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда”, - дейилади ТИВ хабарида.

Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш ҳамда жароҳатланган фуқарога зарур гуманитар ва консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун элчихона ходимларини касалхонага юборишни режалаштирмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Туркманистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Ашхобод шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +993-12-36-90-55.