ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Россияда самолёт ва разведка-дронларга кўринмайдиган “Сўқмоқ” (Тропа) номли пассив радиоалоқа станцияси яратилди. Бу ҳақда “ОКБ-Планета” тадқиқот компанияси раҳбари Александр Петров маълум қилди.
“Ишлаши оддий – телевизион ёки уяли алоқа миноралардан акс этган сигналдан фойдаланилади, яъни радар ўзи ҳеч қандай нурланиш тарқатмайди, демак уни ҳеч ким кўрмайди ва эшитмайди”, - дейди мутахассис.
Станция муваффақиятли синовдан ўтди. Шаҳар қисмида алоқа минораларидан акс этган самолёт сигналини аниқлади.
“Буюртмачиларнинг қизиқиши бор”, - деб таъкидлади Петров.
Унинг сўзларига кўра, нафақат куч ишлатар идоралар, балки шахсий ҳаёти “дронлар ёрдамида кузатилиши”ни истамаган хусусий мижозлар ҳам харид қилиши мумкин.