ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik. Россия ҳарбийлари янги “Сармат” баллистик ракета яратувчилари илк бор унинг тактик-техник хусусиятлари ҳақида маълумотни очиқлади.
Ракета ҳақида маълумот “Армия-2019” форумида маълум қилинди.
Ракетанинг отиш узоқлиги 18 минг километр, бошланғич оғирлиги – 208,1 тонна. Ёнилғи оғирлиги - 178 тонна, ракетанинг узунлиги – 35,5 метр, диаметри – 3 метр.
Ушбу форумда меҳмонлар эътиборига ракетанинг макети ҳавола қилинган.
“Сармат” ракетаси “Воевода” номли дунёда энг оғир бўлган стратегик ракетани алмаштиради. Тажриба-муҳандислик ишлари 2011 йилда бошланди.
Ўтган йили Владимир Путин “Сармат” ракетасини синовдан ўтказиш фаол босқичи бошланганини эълон қилганди. Биринчи ракеталар 2021 йилда топширилади.