Эксперт сўзларига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Renault KWID Россия автомобиллари ёки маҳаллий седанларга жиддий рақобат пайдо қилиши амримаҳол.
"Ўзбек автомобил бозори жуда консерватив – автоишқибозлар катта багажникли седанларга ўрганиб қолишган, қолаверса копмлектацияси ҳам яхши - олти поғонали, ўриндиқлар иситилади. Россия моделларига келадиган бўлсак, нархидан келиб чиққан ҳолда олишади. Йиғиш учун таклиф этилаётган Renault модели эса – бу учинчи давлатлар бозорлари учун маҳсулот - оддий арава", - деб қайд этди Шарапов.
Эксперт изоҳини Sputnik Ўзбекистон подкастида тингланг.
Эксперт: Renault келиши консерватив ўзбек автобозорини ўзгартирмайди
© Sputnik