“Аралашманг”: Трамп барчани кулдирди – видео

Владимир Путин ва Дональд Трамп G20 саммити доирасида учрашишди. Учрашув давомида Трамп Путинга юзланиб, “муҳим” бир нарсани илтимос қилди.
Sputnik

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Осака шаҳрида (Япония) бўлиб ўтаётган G20 саммити доирасида ўтказилган учрашуви якунланди.

Музокаралар бошланишидан аввал журналистлар Америка етакчисидан Путиндан АҚШда 2020 йилда бўлиб ўтадиган сайловларга аралашмасликка чақиришини сўрашган. Трамп уларнинг илтимосини бажарган.

“Албатта, айтаман. Илтимос, сайловларга аралашманг. Сайловларга аралашманг”, - дея табассум билан мурожаат қилган Трамп.

Унинг бу сўзларидан сўнг барча жилмайиб қўйган.