Ўзбекистонга 6 ойда нечта қимматбаҳо автомобил олиб кирилган?

Ўзбекистонга қиймати баланд автомобиллар учун божхона тўлови камайтирилгандан сўнг 6 ой давомида нечта премиум тоифага мансуб автомобил ва электромобил олиб кирилгани маълум қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Божхона соҳасида тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистонликлар уч ой давомида “иномарка”ларга қанча сарфлашди?

Тадбирда қиймати баланд автомобиллар учун божхона тўлови камайтирилгандан сўнг олиб кирилган автомобиллар ва электромобиллар сони ҳақида ҳам ахборот берилди.

Маълум қилинишича, 6 ой давомида премиум тоифага мансуб 600 дан ортиқ автомобил, 20 та электромобил Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 1 январидан хорижда ишлаб чиқарилганига икки йилдан кўп муддат бўлмаган, шунингдек, нархи 40 минг АҚШ долларига тенг ёки ундан юқори бўлган енгил автомобилларни бож тўловисиз Ўзбекистонга олиб кириш мумкин. Шунингдек, фақат электр қуввати билан ҳаракатланадиган транспорт воситалари (электромобил) учун ТН ВЭД коди 870380, бож ставкаси "0" миқдорида белгиланган.