Ўзбекистон евробондлар бозорида "истиқболли юлдуз" – Райффайзенбанк

Феврал ойида Ўзбекистон умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган еврооблигациялар жойлаштирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 июн - Sputnik. Ўзбекистон яқин икки йил ичида евробондлар чиқариш бўйича МДҲда учинчи ўринга чиқиши мумкин, деди РИА Новостига “Райффайзенбанк” молиявий институтлар бўлими Анастасия Евстигнеева.

“Келаётган 1-2 йил ичида биз Ўзбекистонни чиқарилаётган янги еврооблигациялар бўйича етакчи учликда кўришимиз мумкин”, - деди мутахассис Тошкентда бўлиб ўтаётган банкчилар саммитида.

Евстигнеева айтишига кўра, айни дамда Ўзбекистон қарзга капитал олиш бўйича айни дамда МДҲда энг “истиқболли юлдуздир”. Унинг фикрига кўра, бунда Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш суръати ҳамда инвесторларнинг Ўзбек облигацияларига ишқибозлиги ҳам катта роль ўйнайди.

“Бу Ўзбекистон бозорини ривожлантириш учун аъло джаражадаги  уйғунлик”, - деди банк вакили.

Европа инвестиция банки Ўзбекистонга 400 миллион евро кредит беради

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг феврал ойида Ўзбекистон илк бор умумий қиймати миллиард доллар бўлган евробондларни жойлаштирган эди. Улар 500 миллионли икки гуруҳга бўлинган бўлиб, биринчисининг йиллик даромади  4,75% ва сўндириш муддати 2024 йил, иккинчисининг йиллик даромади 5,375 % бўлиб сўндириш муддати 2029 йилга белгиланган эди.

Маълумот учун, Евробондлар ёки Еврооблигациялар — бу узоқ муддатли (3 – 30 йил) кредитга муҳтож бўлган ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ёки йирик компаниялар томонидан, Европа қимматбаҳао қозғозлар бозорига чиқариладиган халқаро қарздорлик мажбуриятидир. Еврооблигацияларнинг хусусиятидан бири шундаки – уларнинг фоизи қарз берган томонга тўлиқ тўланади, даромад солиғи ушлаб қолинмайди.

26-27 июнда Тошкентда Халқаро Банк самммити бўлиб ўтмоқда. Унда Австриянинг "Райффайзен" банки молия институтлари департаменти директори Аксель Зуммер бошчилигидаги йирик делегация ҳам иштирок этмоқда.