Тошкентда фуқаро метро рельсига йиқилиб тушди

Маълум қилинишича, станция ходимлари фуқарога биринчи ёрдам кўрсатганлар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Бугун, 27 июнь куни Тошкентдаги "Беруний" метро бекатида платформанинг четида турган 1991 йилда туғилган Ш.Д. темир йўл изларига йиқилиб тушди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, станция ходимлари фуқарога биринчи ёрдам кўрсатганлар. Йиқилган фуқаро жиддий жароҳат олмаган.

У ўзини метрога тушган чоғида нохуш сезгани ва метрополитен ходимларига ҳеч қандай эътирози йўқлигини таъкидлаган.

Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмаган.