Тошкентда бир тонна “оқ ўлим” йўқ қилинди – махсус репортаж

Бугун, 26 июль куни Тошкентда ДХХ томонидан 1 тоннадан ортиқ (1028 кг) наркотик моддалари йўқ қилинди.
Sputnik

26 июнь "Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш" кунидир. Шу муносабат билан бугун Тошкентда бир тоннадан ортиқ (1028 кг) наркотик моддаларни йўқ қилиш бўйича махсус тадбир ўтказилди.

Бу муҳим тадбирга маҳаллий ва хорижий журналистлар таклиф қилинди. Тадбирда Sputnik Ўзбекистон мухбири ҳам иштирок этди.

Маълум қилинишича, наркотиклар орасида 7,7 кг героин, 195 кг опий, 56 кг гашиш, 557 марихуана, 130 кг кўкнор, 81 кг канабис ва 263 гр синтетик наркотиклар бор.