Таксичи мигрант кар битирувчи қизни зўрламоқчи бўлди: гумонланувчи қидирувда

Битирувчилар тантанасидан сўнг таксичи машина ичида кар қизга тегажонлик қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Ленинград вилоятида мигрант таксичи битирувчилар байрамидан (“Алые паруса”) сўнг кар мактаб битирувчи қизни зўрламоқчи бўлди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон "Невские новости" нашрига асосан хабар қилди.

Россияда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди

Бу ҳолат 23 июндан 24 июнга ўтар кечаси Кудрова шаҳрида содир бўлди.

Сешанба, 25 июнь куни 48 ёшли эркак 17 ёшли қизига нисбатан зўравонлик ҳаракатлари содир этилгани ҳақида ариза билан полицияга мурожаат қилди.

Аризада ёзилишича, қиз махсус мактабни тамомлагани ва у битирувчилар тантанасидан сўнг “Яндекс. Такси”да уйга қайтаётган бўлган.  

Шаҳарнинг Қурувчилар шоҳ кўчасида жойлашган 20/2-сонли уй қаршисида такси ҳайдовчиси қизга тегажонлик қилишни бошлайди. Таъкидланишича, қиз уйга қочиб кетишга муваффақ бўлди.

Полиция ходимлари гумонланувчининг шахсини аниқлашди. Оқ рангли Hyundai Solaris машинаси 24 ёшли Қирғизистон фуқароси бошқарувида бўлгани маълум бўлди.

Ҳозирги вақтда қирғизистонлик қидирилмоқда, жинойи ишни қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.