Россия ЕКПАга қайтмоқда – видео

Европа Кенгаши парламент ассамблеясида Россия ҳуқуқлари тикланди.
Sputnik

Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси Россия делегациясини июнь ойидаги сессияда иштирок этишга таклиф қилди.

Украина, Грузия, Буюк Британия ва Болтиқ бўйи мамлакатлари томонидан бўлган қаршиликларга қарамасдан европаликлар тегишли резолюцияни қабул қилишди.

Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин резолюция бўйича тортишувлар “узоқ муддат” давом этганини маълум қилди.

Делегация раҳбари, Давлат думаси вице-спикери Пётр Толстойнинг сўзларига кўра, ЕКПА аъзолари душанба куни резолюцияни қабул қилишни чўзиш мақсадида кўриб чиқиш учун 200 дан зиёд тузатишлар киритган “Украина ва Буюк Британия делегатларининг асирлари бўлишган”.

Европа Кенгаши Парламент ассамблеясида Москванинг ҳуқуқлари тиклангани сабабли Киев ўзининг Европа Кенгашидаги элчисини чақиртириб олди. Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин “Кенгаш бизнинг ишончимизни йўқотди ва бу ишончни тиклаш жуда қийин бўлади”, дея баёнот берди.