ДХХ бир тоннадан ортиқ наркотикни ёқиб юборди – фото

Sputnik

Бугун 26 июнь "Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш" кунидир. Шу муносабат билан бугун Тошкентда бир тоннадан ортиқ (1028 кг) наркотик моддаларни йўқ қилиш бўйича махсус тадбир ўтказилди.

Бу муҳим тадбирга маҳаллий ва хорижий журналистлар таклиф қилинди. Тадбирда Sputnik Ўзбекистон мухбири ҳам иштирок этди.

Маълум қилинишича, наркотиклар орасида 7,7 кг героин, 195 кг опий, 56 кг гашиш, 557 марихуана, 130 кг кўкнор, 81 кг канабис ва 263 гр синтетик наркотиклар бор.

Ўзбекистонда 2018 йилда гиёҳвандлик моддалари айланиши билан боғлик бўлган 4779 та жиноят очилди. Улардан 1626 таси наркотик моддаларни сотиш, 171 таси контрабанда, 1238 таси гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш ва 66 таси бангихоналар ташкил этиш билан боғлиқ бўлган жиноятлардир.

Шунингдек, 1678 та наркотик моддалар билан боғлиқ бўлган бошқа жиноятлар.

1 / 12
Давлат хавфсизлик хизмати 1 тоннадан ортиқ (1028 кг) наркотик моддалар ёқишга тайёрлади.
2 / 12
Тадбир ўтказиладиган завод барча хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда кучайтирилган тартибда қўриқланди.
3 / 12
Давлат хавфсизлик хизмати 1 тоннадан ортиқ (1028 кг) наркотик моддалар ёқишга тайёрлади.
4 / 12
Наркотиклар орасида 7,7 кг героин, 195 кг опий, 56 кг гашиш, 557 марихуана, 130 кг кўкнор, 81 кг канабис ва 263 гр синтетик наркотиклар бор.
5 / 12
Наркотиклар орасида 7,7 кг героин, 195 кг опий, 56 кг гашиш, 557 марихуана, 130 кг кўкнор, 81 кг канабис ва 263 гр синтетик наркотиклар бор.
6 / 12
Ўзбекистонда 2018 йилда гиёҳвандлик моддалари айланиши билан боғлик бўлган 4779 та жиноят очилди.
7 / 12
Ички ишлар вазирлиги томонидан 4530 та жиноят, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан 181 та жиноят, ДХХ Чегара қўшинлари томонидан – 70 та жиноят ҳамда ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 229 та жиноят фош қилинди.
8 / 12
Наркотик моддаларни ёқиб юборилиши.
9 / 12
Наркотик моддаларни ёқиб юборилиши.
10 / 12
Наркотик моддаларни ёқиб юборилиши.
11 / 12
Наркотик моддаларни ёқиб юборилиши.
12 / 12
ДХХ ОАВ ходимлари кўз ўнгида 1 тоннадан ортиқ наркотикни ёқиб юборди.