ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Қатор портлашлардан сўнг Арисда жойлашган масжид бинолари ҳеч қандай жиддий талофат кўрмади. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
Масжид хизматчиларининг сўзларига кўра, айрим биноларга кичик шикаст етказилди.
Интернетда видео тарқалди. Унда Арисдаги масжидлардан бири акс этган.
“Бирорта ҳам ойна синмаган”, - дейди видео муаллифи.
Масжид қаршисида турган уйда эса ойналар синган бўлади.
Арис марказий масжидининг бош имоми Абдукаман Абдукарим биноларда бироз шикаст етганини айтади.
Имомнинг сўзларига кўра, Арис туманида жами 27 масжид очилган бўлиб, шаҳарнинг ўзида 9 та масжид фаолият кўрсатади.