Арис фожиаси: ҳалок бўлган кишиларнинг сони кўпайди

Қозоғистоннинг Арис шаҳрида портлашлар оқибатида яна бир ҳарбий хизматчи Нурлан Ахметов ҳалок бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Қозоғистоннинг Арис шаҳрида портлашлар оқибатида уч киши ҳалок бўлди.

Қозоғистондаги портлашда жароҳатланган 89 киши шифохонага ётқизилди

Sputnik Қозоғистон маълум қилишича, шартнома асосида ҳарбий хизмат ўтаган Нурлан Ахметов Чимкентда шифохонада ҳалок бўлди.

Бундан аввал икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди – шаҳарда истиқомат қилган фуқаро, унинг машинасига снаряд келиб тушди ва ҳарбий хизматчи Бауиржон Алимбеков – унинг жасади ҳарбий қисм ҳудудида топилди.

24 июнь куни эрталаб Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёнғин юз берди, кейинчалик омборхонада ўқ-дорилар портлаши содир бўлди.

Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. Таъкидланишича, 165 киши тиббий ёрдам учун мурожаат қилди, 89 киши шифохонага ётқизилди, улардан 15 нафари жонлантириш бўлимида. Шаҳар аҳоли эвакуация қилинди.