Саккизинчи июлдан бошлаб Россия президенти Владимир Путиннинг Россия авиаташувчиларига Грузияга парвоз қилишни тақиқловчи фармони кучга киради. Бу Грузияда русофоб ҳолати кучайгани туфайли қабул қилинди. Бундан ташқари, туроператорлар Россиядан Грузияга йўлланмалар сотишни бекор қилишмоқда.
Экспертнинг сўзларига кўра, Грузиянинг муқобили сифатида мамлакат танлашда сайёҳлар уч кўрсатгичга эътибор қаратишади: эркин кириш, чунки Грузия россияликлар учун визасиз мамлакат эди, бюджет ва саёҳат қилиш имкониятлари.
“Сўнгги йилларда саёҳатчилар учун қўшни давлат туризм бозорларига талаб катта. Агар экскурсия туризмини оладиган бўлсак, бу Ереван, оммабоп Боку ҳамда Ўзбекистон”, - дейди Горин.
Шунингдек, у россияликлар МДҲ мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилишларини таъкидлади, чунки у ерларда маданий-тарихий, экскурсия ва гастрономик туризм учун кенг имкониятлар яратилган.
Аввалроқ Ўзбекистонга ташриф буюрувчи россиялик туристлар сони 2018 йилда уч бараварга ошгани хабар қилинган эди. Давлат туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаевнинг маълум қилишича, 2018 йилда Россиядан 371,5 минг киши келган.
Ҳозирда икки мамлакат давлат ва хусусий туризм операторлари томонидан россияликларнинг Ўзбекистонда қулай ва хавфсиз саёҳат қилишлари учун етарлича шароитлар яратиш устида иш олиб борилмоқда.ҳ. 2018 йилнинг охирида Ўзбекистон делегацияси “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” лойиҳаси доирасида мамлакатнинг туристлик имкониятини намойиш қилиш мақсадида Екатеринбург, Уфа, Қозон ва Новосибирск шаҳарларига ташриф буюришган эди.