Жиззахда ҳайдовчи опа-сингилларни уриб юборди

“Нексия” ҳайдовчиси 11 ёшли қиз ва унинг қўлида кўтариб олган жажжи, 2019 йилда туғилган синглисини уриб юборган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Жиззах шаҳрида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкентда маст ҳайдовчи пиёданинг ўлимига сабаб бўлди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасининг хабар қилишича, 24 июнь куни Жиззах шаҳрининг Ш.Рашидов туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини Қассоблик маҳалласида ҳайдаб кетаётган вақтда пиёдалар, 11 ёшли О.Қ. исмли қиз ва унинг қўлида кўтариб олган 2019 йилда туғилган синглисини уриб юборган.

“Натижада опа сингиллар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.