Қозоғистоннинг Арис шаҳри охирги замон ҳақидаги фильмларида кўрсатиладиган ҳувиллаб қолган масканни эслатади. Кўчаларда бирор жонзот йўқ, ташландиқ уйлар ва дўконлар инсонни ваҳимага солади.
Куни кеча эрталаб тахминан соат 09:20 да Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёнғин юз берди, кейинчалик омборхонада ўқ-дорилар портлаши содир бўлди.
Портлаш оқибатида 71 киши жабрлаган, улардан 15 нафари, шу жумладан, икки болакай касалхоналарга ётқизилган.
Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин фожиада икки киши ҳалок бўлганини маълум қилди.