Эртага баъзи ҳудудларда 42 даражагача иссиқ бўлиши мумкин

Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоийда эртага ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Эртага 26 июн чоршанба куни баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати 42 даражагача иссиқ бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда Гидрометеорология маркази.

Чанг тўфонида қандай жон сақлаш мумкин

Хусусан, ана шундай об-ҳаво  Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Бухоро ва Навоий вилоятларид вилоятида кузатилиши мумкин. Ушбу вилоятларда кундуз куни ҳаво ҳарорати +37... + 42 даржа иссиқ, тунда +20 ... +25 даража бўлиши мумкин.

Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи +35 ... +40 даржагача кўтарилиши, тунда +19 ... +24 даража бўлиши мумкин.

Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкентда ҳаво ҳарорати +37 ... +39 даража, тунда +20...+22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Ёғингарчилик кутилмайди, шамол тезлиги ўртача 3-8 метрни ташкил қилади.