Ўзбекистон ва Россияни бешта янги автобус йўналишлари боғлайди

Жорий йилда Россиянинг Москва, Омск, Уфа, Самара ва Новосибирск каби шаҳарларига мунтазам автобус маршрутларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Uzautotrans Servicе компанияси 2019 йилда Россиянинг Москва, Омск, Уфа, Самара ва Новосибирск каби шаҳарларига мунтазам автобус маршрутларини йўлга қўйишни режалаштирилмоқда.

Мирзиёев маҳаллий ва халқаро йўналишларда автобус йўл ҳақини арзон қилишни буюрди

“Яқин кунларда Uzautotrans Servicе  қўшни давлатлар ҳамда Россиянинг Москва, Омск, Уфа, Самара ва Новосибирск каби шаҳарларига мунтазам автобус маршрутларини йўлга қўйишни режалаштирилмоқда”,  - дейилади Давлат туризм қўмитаси хабарида.

Хитойнинг Zhengzhou Yutong Bus Co компанияси 68 та Yutong автобусини етказиб берган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 5 мартдаги 3584- сонли “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Uzautotrans Servicе

Россияга қатнаш учун Хитойдан 100та автобус сотиб олинди

МЧЖ корхонаси ташкил этилган бўлиб, корхона автопаркини замонавий автобуслар билан таъминлаш мақсадида Хитойнинг Yutong компаниясидан 168 та автобус сотиб олишга доир келишув имзоланган.

Бугунга келиб ушбу автобусларнинг барчаси Ўзбекистонга олиб келинган.

Ушбу автобуслар 53 йўловчига мўлжалланган бўлиб, улар учун максимал даражада қулайлик яратилган. Ўриндиқлар юмшоқ, ҳар бир ўриндиқ тепасида ҳаво дефлектори ва индивидуал ёритиш чироқлари мавжуд. Кондиционер ва мониторлар сафарлар чоғида жуда қўл келади.