ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Бугун эрталаб Қозоғистоннинг Арыси шаҳрида ҳарбий қисмнинг омборхонасида кучли портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Қозоғистон сейсмология маълумотлар маркази хабарига кўра, Арысидаги портлашдан сўнг ер қимирлаши содир бўлган. Маҳаллий вақт билан соат 09:37да сейсмологлар магнитудаси 3,5 балли ер қимирлашини қайд этишган.
Сўнгги дамда олинган хабарга кўра, портлаш оқибатида 46 киши зарар кўрган, бир нафар бола йўқолган. Бир киши оғир аҳволда яна 12 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, улар орасида беш нафар болалар бор, - деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.
Эслатиб ўтамиз, портлаш бугун эртлаб 44856-сонли ҳарбий қисмнинг омборхонасида соат 9:20 да содир бўлган эди. Қутқарувчилар томонидан шаҳарда 15 та эвакуация пунктлари очилган ва одамлар шаҳардан олиб чиқиб кетилмоқда. Эвакуацияда 40 та автобус иштирок этмоқда. Маълумот учун Арыси шаҳрида 43 минг киши яшайди. Ёнғин содир бўлган жойда 75 нафар ўт ўчирувчилар ва 16 та ёнғин ўчириш техникаси ва кинологлар бригадаси ишламоқда.