Юнусободдаги кўча номи ўзгартирилди

Юнусобод туманидаги Қулоқтепа кўчасининг номи ўзгартирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги Қулоқтепа кўчасининг номи Рихсилий деб ўзгартирилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Олма-отадаги кўчаларнинг бирига Ислом Каримов номи берилди

Кўча номи “Маҳалла” хайрия жамғармаси Юнусобод туман бўлимининг таклифи ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг ўрганишлари ва хулосасига кўра ўзгартирилган.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиғилишида  Юнусобод туманидаги Қулоқтепа кўчасининг номи Рихсилий деб ўзгартирилиши маъқулланган.