Итни отиб ўлдирган одамга нисбатан чора кўрилади – ИИББ

Итни шафқатсиз ўлдирган одамга нисбатан қонуний жазо қўлланилади - ИИББ.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Итни шафқатсизларча ўлдирган фуқарога нисбатан чора кўрилади, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ ўз саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин “Эхо Узбекистана” телеграм каналида “sardor” исмли фойдаланувчи вентилятор олдида ётган итининг орқа томонидан келиб милтиқ билан унинг орқа томонига ўқ узади. Бу ҳам етмагандек кейин пичоқ билан итнинг бошини кесиб олади.

Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган ушбу видео бир зумда юзлаб кишиларнинг юрагини ларзага солди. Кўпчиллик наҳотки шундай шафқатсиз инсон Ўзбекистонда бор бўлса?, - деб савол берди.  

Ушбу видео тезда ўчириб ташланишига қарамасдан, Тошкент шаҳар ИИББ ундан хабар топган ва видеода тасвирланган воқеа бўйича ўз текширувини бошлаюб юборган.

“Ушбу факт Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинди. Ушбу ҳаракатни содир этган кишига нисбатан кўрилган чора ҳақида кўшимча хабар берамиз. Курол саклаш конунийлиги текширилади”, - дейилган ИИББ хабарида.

Шунингдек, ИИББ Ўзбекистонда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлга кишилар қонун олдида жавоб беришини эслатиб ўтган.  

“Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шунингдек ҳайвонларни қийнаш, — энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”, - дейилган Ўзбекистон Маъмурий ҳуқуқбузарликлар кодексининг 111 моддасида.