Чўкиб кетган қирғизистонлик аёлнинг жасади Ўзбекистонда топилди

Тўрт кун аввал 22 ёшли қирғизистонлик аёл сув каналга тушиб кетди, унинг ортидан турмуш ўртоғи сувга сакради, аммо сув оқими уларни олиб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Жанубий-Фарғона каналига тушиб кетган 22 ёшли қирғизистонлик аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Таъкидланишича, 22 июнь куни ўзбекистонлик қутқарувчилари аёлнинг жасадини топишди. Келаси кун жасад қариндошларга берилди.

Фожиа 20 июнь куни содир бўлди. Маълум бўлишича, келин соат 11:00 да каналга тушиб кетган. Куёв уни қутқараман деб сувга сакраган, унинг орқасидан яна бир йигит сувга тушди. Охирги сакраган йигит қирғоққа чиқишга муваффақ бўлди, бироқ эр-хотинни сув оқими олиб кетди.