Бульдозерлар остида қолган маданий меърос – ОАВ

Германиянинг нуфузли нашри сайёҳларни Ўзбекистондаги барча ёдгорликлар "янгиланмасдан" келиб томоша қилишга чақирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Германиянинг  Frankfurter Allgemeine Zeitung  газетаси Ўзбекистон ҳақида “Бульдозерлар  остида қолган маданий меърос” номли мақола чоп этди.

Шаҳрисабз маркази хавф остида турган объектлар рўйхатига киритилди

Унинг муаллифи Халқаро тарихий ёдгорликларни сақлаб қолиш қўмитаси вакили Йенс Йордан бўлиб, у Ўзбекистонда тарихий шаҳарлар қиёфаси ўзгариб бораётганини бир неча йил давомида кузатиш натижасида танқидий мақола эълон қилган.

Йордан айтишига қараганда Ўзбекистон ўзининг ҳақиқий қадимий мавзолейларини бузиб, уларнинг ўрнига янгиланган нусхаларини қурмоқда. Шу билан бирга туристлар оқими кўпайишига умид қилмоқда. Туристлар эса энди фақат янги имортларни томоша қилиши керак.

“Тарих ва маданиятга қизиқувчан сайёҳлар Ўзбекистон ёдгорликларини томоша қилишга шошилишлари керак, токи уларнинг барчаси “янгилаб” бўлинмагунича. Афсуски ушбу Марказий Осиё давлати маданий меъроси ҳақида ушбу ҳақиқатни айтишга мажбурмиз”, - деб хулоса қилган Йордан.

Афсуски, ҳозир гап бир талай халқаро шартномалар ва ICOMOS (Халқаро тарихий ёдгорликларни сақлаб қолиш қўмитаси) билан имзоланган битимларга асосан Ўзбекистон ўз тарихий ёдгорликларини реставрация қилишда қўлланиладиган услубнинг нозик академик хусусиятлари ҳақида кетмаяпти.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда тарихий обидаларни реставрация қилишда асосий услуб бу – бульдозер бўлиб қолди.  Бузилган ёдгорликлар ўрнида эса ҳеч қандай тарихий қийматга эга бўлмаган, нусхалари пайдо бўлмоқда.

Худди шундай услубда 2017 йилда Тошкентда Кауфман болалар уйи реставрация қилинди. Россия империяси даврида қурилган ушбу бино шаҳар марказига кўчирилиб, унинг пештоқига “қайта тикланди” деган ёзув ёзилган.

Бульдозерлар остида қолган маданий меърос – ОАВ

Янги объект ташқи кўринишидан эски бинога бироз ўхшаш бўлсада, лекин қаватлари сони, фойдаланилган материаллари ва ички тузилиши 1917 йилда қурилган бино чизмаларига - ўхшамаган. Бинодан фойдаланиш даврида пайдо бўлган излар ва белгилар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Бульдозерлар остида қолган маданий меърос – ОАВ

Худди шундай тақдир Нукус яқинидаги XIII-XIV асрларда қурилган Шамун-Наби мақбарасига ҳам насиб этди. Қадимий бинони имкон қадар сақлаб қолиш ўрнига маҳаллий ҳукумат уни бузиб, ўрнига янгисини қуриб қўйган.

2016 йилда Ўзбекистонда раҳбарият алмашганидан сўнг кўплаб ислоҳотлар амалга оширила бошланди, ОАВларга эркинлик берилди. Шу билан бирга туризмни ҳам иқтисодининг муҳим бўлагига айлантиришга қаратилган қадамлар қўйила бошланди, ЮНЕСКОга ҳам қуюқ ваъдалар берилди.

Самарқандда тартибсиз қурилиш ЮНЕСКО эътирозига сабаб бўлди

Олдин қўл теккизиш таъқиқланган, Консервация ва реставрация қилиш Институти ҳимоясида бўлган тарихий объектларга “даромад манбаи”  сифатида қарала бошланди.

2001 йилда ЮНЕСКО Умумжаҳон меъроси шаҳарлари рўйхатига киритилган Самарқанд 10 йил олдин “уйқуда ётган” шаҳарга ўхшар эди. Бугун бу ерда Совет даври тарихига хос бўлган бинолардан “тозалаш”ни кузатиш мумкин. Ана шундай бинолардан бири шаҳар маказидаги тарих музейи биноси эди. Бир вақтлар шаҳарнинг қадимий тор кўчалари атрофидаги уйлар бузилиб автомобил йўллари кенгайтирилмоқда. Ушбу ўзгаришлар албатта, аввалги қадимий шаҳар муҳитини бузиб юбормоқда.

Шаҳрисабзда эса “туризмни ривожлантириш чоралари”  оқибатида камдан кам учрайдиган вқеа содир бўлди. ICOMOS  - шаҳрисабзни “Умумужаҳон маданий меъроси шаҳарлари” рўйхатидан чиқаришни таклиф қилди. Бунга реставрация давомида йўл қўйилган, шаҳарнинг такрорланмас хусусиятининг йўқолши сабаб бўлган.

Бульдозерлар остида қолган маданий меърос – ОАВ

Гап шундаки, XV асрда Темурийлар даврида қурилган Шаҳрисабз шаҳри маркази тўрт бурчакли ҳимояланган қўрғондан иборат бўлиб унинг атрофи ортогонал жойлашган кўчалар билан ўралган. Шаҳар марказини бундай ҳимоялаш услуби такрорланмас бўлиб, у Шаҳрисабзни Марказий Осиёнинг ўзига хос архитектура ёдгорлиги эди.

Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош директори билан учрашди

Реставрация давомида эса шаҳар маркази орқали катта тўғри йўл солинган. Унинг атрофида эса меҳмонхона туристик иншоотлар қурилган. Фуқаролар уйлари эса туристлар назаридан баланд девор билан тўсиб қўйилган. Бундай кўринишда шаҳар ўзининг тарихий қимматини йўқотган.

Худди шундай вазият Хивада ҳам кузатилмоқда. У ерда ҳам эски шаҳар атрофида яшаётган фуқаролар улка босимга дуч келмоқда.

Бухоро – Ўзбекистондаги тўртинчи “Умумжаҳон меъроси” мақомига эга бўлган шаҳар бўлиб, у ҳм бир неча йилдан буён ўзининг тарихий кўркамлигини йўқотиб стерилланган парк ва кўнгилочар аттракционга айланиб бормоқда.

Бульдозерлар остида қолган маданий меърос – ОАВ

Тарихий обидалар яқинида олиб борилган қурилиш ишлари, оғир қурилиш техникасининг ўтиб қайтиши Абдулазизхон мадрасасининг қисман бузилишига сабаб бўлди.

Совет даврида Тошкент – социалистик мамлакатнинг янгиланган жанубий шаҳри сифатида ўзига меҳмонларни жалб қиларди. Бу ерда кўплаб халқаро фестиваллар бўлиб ўтарди. Афсуски бу ерда ҳам бир неча тарихий аҳамиятга эга бўлган бинолар бузилди. Шулар орасида Баҳодир Жалоловнинг такрорланмас фрескалари чизилган “Кино уйи” ва “Пионерлар уйи” биноларидир. Бу ерда “Тошкент-сити”  қурилади.

Бульдозерлар остида қолган маданий меърос – ОАВ

Яхши хабар шуки – ойна ва бетиндан янги қурилаётган бинолар орасида модерн услубида қурилган масжидни сақлаб қолишга муваффақ бўлгани – албатта қувонарли ҳолдир.

Ўзбекистон улкан ўзгаришлар арафасида турибди. Бир томондан, қадимий ўзбек, колониал давр ва шарқона неоклассика ва совет модернизми ёдгорликларинининг сезиларли қисмини йўқотишга йўл қўйилди аллақачон, иккинчи томондан эса бу мамлакатда  - тарихий ёдгорликларни ҳимоя қилиш институти пайдо бўлмоқда. Лекин у ҳали жуда заиф ва жуда секин ҳаракатланмоқда. Келажакда тарозининг қайси палласи босишини – вақт кўрсатади.