Ҳақиқат қарор топди - 2 йил ўтиб қизларга олтин медаллар топширилди

Ўзбекистон гимнастикачиларига олдин медаллар 2 йилдан сўнг топширилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июн – Sputnik. 2017 йилда бўлиб ўтган Осиё Чемпионатида Қозоғистон гинастикачилари олтин, Ўзбекистон гимнастикачилари эса кумуш медал олишган эди. Кейинчалик эса қозоғистонлик спортчилар допингдан фойдалангани маълум бўлган ва уларнинг натижалари бекор қилинган.

Ҳақиқат қарор топди - 2 йил ўтиб қизларга олтин медаллар топширилди

Яқиндан Таиланднинг Паттайя шаҳрида бошланган Бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида ҳакамлар ҳайати олдин медалларни Ўзбекистон гимнастикачиларига топширишга қарор қилди.

“Ҳақиқат қарор топди, Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари— Анастасия Сердюкова, Сабина Ташкенбаева, Нуринисо Усмонова ва Анора Давлатоваларга олтин медаллар топширилди. Медалларни Ўзбекистон гимнастика федерацияси раҳбари Руслан Мирзиев топширди”, - дейилган МОҚ хабарида.

Ундан ташқари ўша мусобақада 4 –ўринни олган Анастасия Сердюковага кумуш медал топширилди.

Бу йилги Осиё  чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги тартибда иштирок этади: якка тартибда: Сабина Ташкенбаева, Нуриниссо Усмонова ва Екатерина Фетисова. Гуруҳ мусобақаларида: Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Софиябону Касимова, Камола Эрназарова, Ксения Александрова ва Севара Сафоева.