Товламачиликнинг янги тури – Бухорода "лизингга автомобиль олиб берувчилар" ушланди

Бухорода бир гуруҳ шахслар қалбаки ҳужжатлар ёрдамида GM Uzbekistan автомобилларини лизингга олиб беришни ваъда қилиб аҳолидан пул йиғиб олган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 июн – Sputnik. Бухорода 120 нафар фуқарога лизингга автомобил олиб беришни ваъда қилган кўзбўямачилар фош этилди, деб хабар қилмоқда вилоят ИИББ.

ИИББ ходими нотўғри парковка қилинган автомобилга зарар етказди

33-ёшли А.Ш., 31-ёшли И.Д. ва 41-ёшли С.И., жинояткорона тил бириктирган ҳолда Бухоро вилоятида “UZ AVTO....” МЧЖни рўйхатдан ўтказишган. Шундан сўнг улар фуқароларга лизингга GM Uzbekistan автомобиллари олиб беришни ваъдан қилиб, Шофиркон, Жондор, Когон ва Бухорода очилган филиаллари орқали пул йиғиб ола бошлашган.

Жами 120 киши уларга пул топширган. Кўзбўямачилар жамланган пулларни қалбаки ҳужжатлар ва шартномалар ёрдамида ўз харажатлари учун сарфлаб юборган.

Ушбу воқка юзасидан А.Ш., И.Д. ва С.И.га Ўзбекистон ЖКнинг 168 моддасининг 4 бўлими 3 қисми бўйичи ҳамда 228 –боддасининг 3 банди 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилиб, гумон қилинаётган шаҳслар ҳибсга олинган.

Тергов жараёнида солқдан қочиш, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, жиноий йўл билан топилган даромадларни “ювиш” каби ҳолатлар аниқланган.