Ўзбекистон ҳукумати чет эл фуқароларини ОТМларга қабул қилиш тартибини белгилади

Ўзбекистон олий таълим масканларига умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. Хорижий фуқароларнинг республика ОТМларига суҳбат асосида қабул қилиниши белгиланди, деб хабар қилинди Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" каналида.

Ўзбекистон ОТМ дипломлари Россияда тан олинади

Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан 20 июнда қабул қилинган.

Ҳужжатга мувофиқ, хорижий фуқаролар олий таълим муассасалари бакалавриатига ОТМ томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра қабул қилинади.

ОТМларга умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига мувофиқ маълумотга эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин.

Илгари фақат МДҲ мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар ОТМларга суҳбат асосида қабул қилинган, бошқа давлат фуқаролари тест топширган.