ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этишда Аджу университетига (Корея Республикаси) дастлабки маслаҳат ишларини бажариш учун тўловни амалга ошириш мақсадида 2,1 млн АҚШ долларига тенг миқдорда маблағ ажратилди.
Шунингдек, Яшнобод темир йўл касб-ҳунар коллежи ҳамда Яшнобод касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудудлари билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига берилди, кейинчалик ушбу жойда Тошкент шаҳридаги Аджу университети жойлаштирилади.
Мазкур касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар шу ерда ўқув жараёнини давом эттирадилар.