Ленинградда Ўзбекистонлик мигрантлар ўқувчи қизларга тажовуз қилди

Уч нафар ёвузниятли шахс Россия Федерацияси фуқароси бўлган ўқувчи қизларга ҳужум уюштирган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Тожикистон ва Ўзбекистондан бўлган меҳнат муҳожирлари мактаб ўқувчиларига тажовуз уюштириб, уларни талон-тарож қилган, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Москвада мигрантлар иштирокида содир бўлган оммавий муштлашувда бир киши ҳалок бўлди

Хабарда айтилишича, Ленинград вилояти Щеглово-1 посёлкасида уч нафар мигрант 14 ёшли қизларга тажовуз уюштирган. Мигрантлар қалампирли баллончадан фойдаланишган, ўқувчи қизларга куч ишлатиб, сўнг уларнинг смартфонларини тортиб олганлар.

Ҳодиса 16 июнь куни рўй берган.

Полиция 22 ёшли Тожикистон фуқаросини ва икки нафар 21 ёшли Ўзбекистон фуқароларини қўлга олган.

Талончиларга қарши жиноий иш қўзғатилган. Хабарда айтилишича, мигрантлар ҳеч қаерда расман ишламаган.