ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. Олий Мажлиснинг юқори палатаси Сенат янги таҳрирдаги "Туризм тўғрисида"ги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.
Қонун билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Қонунда, туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, туризмнинг шакллари ва турлари, туристик индустрияси ва ундаги хизматлар турлари, туристик зоналар ва туристик кластерлар, туризм соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш шартлари, туристик маҳсулотни шакллантириш, тарғиб этиш ва реализация қилишнинг хусусиятлари, шунингдек, туризим соҳаси субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарда тутилмоқда.
Туристик полиция ходимлари авваломбор рус тилини билиши керак - ИИВ