Ҳақиқий дурдоналар қандай яратилади?

Sputnik

Ёғоч ўймакорлиги, яъни ёғочга ўйма усулда нақш солиш санъати амалий санъатнинг қадимий турларидан ҳисобланади. Ўзбек халқи нафосат бобида эришган ютуқлардан бири сифатида машҳурдир.

Sputnik Ўзбекистон мухбири тошкентлик ўймакор уста Жавлон Умаров устахонасига ташриф буюриб, ёғоч ўймакорлиги сирлари билан яқиндан танишди.

1 / 12
Тайёрланган ёғоч юзасига қоғоз елимланиб, унга нақш чизилади, кейин эса асбоблар ёрдамида ўйилади.
2 / 12
Нақш қанчалик эҳтиёткорлик ва дид билан ўйилса, тайёр бўлган маҳсулот шунчалик нафис бўлади.
3 / 12
Уста нақш чизиб, ўйиб бўлгандан сўнг уни локлайди.
4 / 12
Уста нақш чизиб, ўйиб бўлгандан сўнг уни локлайди.
5 / 12
Ёғоч ўймага чиройлилиги, тузилиши ва ранги билан мос бўлиши керак
6 / 12
Уста бир мунча вақт ўтгач ёғочни яна бир марта локлайди.
7 / 12
Ллок берилганда унинг нафис ҳамда гўзаллиги кўзга яққол ташланади.
8 / 12
Ўймакор уста Жавлон Умаров ўз устахонасида.
9 / 12
Ўймакор уста Жавлон Умаров ўз устахонасида.
10 / 12
Уста Жавлон Умаров айтишига қараганда ёғоч ўймакорлигида асосан ёнғоқ дарахтидан фойдаланилади, чунки ушбу ёғоч мураккаб нақшлар туширилганда ҳам ёрилиб кетмайди.
11 / 12
Уста иш муракаблигига қараб, ҳар бир санъат асарини яратиш учун ўзининг икки ҳафтадан то икки ойгача вақтини сарфлайди.
12 / 12
Ушбу касбнинг асосий сири – қилаётган ишингиз ўзингизга ёқиши керак. Меҳр бериб ишлаш керак.